Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан хоҳлаган вақтда ва хоҳлаган жойда мос шартлар асосида учрашишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мос шартлар ва Корея яриморолидаги қарама-қаршилик вазиятини юмшатиш учун имконият пайдо бўлганда, мен Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда учрашишга тайёрман» — деб баёнот берган Мун Чже Ин.
Шунингдек, Мун Чен Ин айни вақтда энг сўнгги ва энг яхши имконият эканлигни таъкидлаган ҳолда, Пхеньянни музокараларга қайтишга чақирди.
«Мен шу ерда ва ҳозир аниқ гапираман. Биз Шимолий Кореянинг парчаланиб кетишини хоҳламаймиз, шунингдек, биз қўшиб олиш йўли билан бирлашишга ҳам ҳаракат қилмаймиз», — деди Жанубий Корея президенти.
Изоҳ (0)