2 июль куни Ўзбекистон халқ таълими вазири У. Иноятов 10–11-синфларнинг жорий қилиниши билан боғлиқ долзарб масалаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Йиғилиш чоғида вазир 10–11-синфлар тажриба тартибида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларда очилишини маълум қилди. 10–11-синфларда фақат мана шу экспериментал мактабларни тамомлаганлар ўқиши мумкин, бошқа мактаб битирувчилари бу мактабларга ўта олмайди.
Шунга мувофиқ, ушбу мактаблар директорлари 10–11-синфларга бошқа ўқув муассасаларидан ўқувчиларни қабул қилмаслик ҳақида кафолат хати ёзиб беради.
Шунингдек, 3 июлдан барча лицей ва коллежларда ҳужжат қабул қилиш бошланади.
Изоҳ (0)