«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясига раис этиб Тоҳиржон Жалилов тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Холдингнинг олдинги раҳбари Одилхон Рустамов экспорт масалалари бўйича Президент раислигида ўтган йиғилишдан сўнг мансабни тарк этди.
Тоҳиржон Жалилов (1969 йили туғилган) кўп йиллар мобайнида автосаноат соҳасида ишлаб келган. Шу пайтгача у «Ўзавтосаноат» компанияси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган эди.
Изоҳ (0)