Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей директори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда, Самарқанд шаҳар прокуратураси тақдим этган маълумотларга асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, лицей директори ўзи раҳбарлик қилаётган таълим муассаси 1-курсида таҳсил олаётган икки ўқувчини Самарқанд таянч тиббиёт коллежига кўчириш учун 2000 АҚШ доллари талаб қилган.
«Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей директори 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз хизмат хонасида қонунга хилоф равишда олаётган пайтда қўлга олинган», — дейилади прокуратура ахборотида.
Самарқанд шаҳри прокурори Фарҳод Шерйигитовнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)