Андижон шаҳрининг «Яхши» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат ўтаётган патруль-пост ходимлари 30 июнь куни соат тахминан 13:00 атрофида маҳалладан оқиб ўтувчи Андижонсой каналида беҳуш ҳолда оқиб келаётган фуқарони кўриб қолиб, уни сувдан олиб чиқди.
Андижон вилояти ИИБдан «Дарё»га маълум қилишларича, патруль-пост ходимлари сувдан олиб чиқилган фуқарони зудлик билан Андижон давлат тиббиёт институтининг клиник шифохонасига олиб борган ва жабрланувчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Патруль-пост ходимлари томонидан сувдан олиб чиқилган фуқаронинг аҳволи ҳозирда яхши», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида каналдан олиб чиқилган фуқаро асли Андижон шаҳар Сафоий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи V.Асқаров эканлиги ва сувга бехосдан тушиб кетгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)