Москва мэрияси реновация лойиҳаси доирасида кўп миқдордаги қурилиш майдонларини сотиб олиш ҳамда эски биноларда яшовчи аҳолини янги қурилган хонадонларга кўчиришни режалаштирмоқда. Музокаралар олиб борилаётган кўплаб девелоперлар орасида таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг ўгай ўғли ҳам бор, деб хабар бермоқда «Vedomosti.ru».
Айтилишича, катта қурилиш майдончаси Москва мэриясига реновация лойиҳасини амалга ошириш учун керак. Аммо бу ҳудудда қурилиш олиб бораётган компания — «МТФПА» ўз акциядори бўлмиш «Абсолют банк» манфаатлари учун фаолият олиб боради.
Турли компаниялар ва акциядорлар орқали мазкур лойиҳанинг 49 фоизи «Родина строй групп» фирмасига бориб тақалади. Буб фирма Антон Винерга тегишли. Антон Винер Алишер Усмоновнинг рафиқаси бўлмиш Ирина Винернинг ўғлидир.
Винер фирманинг ҳаминвесторларидан бири бўлиб, унга учта лойиҳа тегишлидир.
Айтилишича, Москва маъмурияти айнан мана ҳудуддаги майдончалар бўйича музокараларда қийинчиликка учрамоқда.
Изоҳ (0)