Болгария пойтахтида кучли жазирама туфайли беш киши оламдан ўтди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
1 июль, шанба куни Софияда ҳаво ҳарорати +44 даражага етди. Беш киши ҳам шу куни ўлгани билдирилмоқда.
Пойтахт фавқулодда хизмати матбуот котиби Кати Сунгарска шанба куни тушгача жазирама сабабли мазаси қочган 200 га яқин кишига ёрдам берганини маълум қилди.
1 июль куни Болгариянинг 17 минтақасида ёз фаслида биринчи бор мисли кўрилмаган ҳароратдан дарак берувчи огоҳлантиришнинг «қизил» даражаси эълон қилинди.
Изоҳ (0)