Дамашқ марказидаги Таҳрир майдонида портлаш рўй берди, ҳалок бўлган ва яраланганлар бор. Бу ҳақда 2 июль, якшанба куни Сурия давлат телевидениеси хабар берди, деб маълум қилади «ТАСС».
Хавфсизлик кучлари томонидан таъқиб этилган террорчи-худкуш майдонда миналаштирилган автомобилни портлатиб юборгани билдирилмоқда. Бунинг оқибатида тинч аҳоли ўртасида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор. Уларнинг сонига аниқлик киритилмади.
Reuters манбаларига кўра, расмийлар томонидан жами учта миналаштирилган автомобиль аниқланди. Улардан иккитаси ва икки нафар жангари Дамашқ ғарбида йўқ қилинди.
Изоҳ (0)