Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср мазкур давлатлар Қатарга нисбатан қўллаган чекловлар Бутунжаҳон савдо ташкилотига қонун-қоидаларига мувофиқ эканлиги ҳақида расман маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўрт араб давлатининг қўшма ҳужжатида Дохага нисбатан чоралар халқаро қонунчилик доирасида, суверен ҳуқуқ ва миллий хавфсизлик ҳимоясини инобатга олиб қабул қилингани билдирилган.
Билдиришномага кўра, Қатарга нисбатан чекловлар халқаро ташкилотлар қоидаларига ҳам тўғри келади. Зеро, «ушбу қоидалар қонуний асосларда ташкилотларга аъзо давлатларга бошқа мамлакатлар барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид туғдираётган давлатга қарши чоралар кўришга имкон беради».
Изоҳ (0)