Хитой ҳукумати Гонконгда «бир мамлакат — икки тизим» тамойили тақиқ ва ўзгаришларсиз қўлланишини кафолатлайди. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин Гонконгни Буюк Британиядан мамлакат ихтиёрига қайтарилганига 20 йил тўлган кун маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«‘Бир мамлакат — икки тизим’ тамойилининг давом эттирилиши ва амалга оширилиши Гонконг аҳолиси манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Бу тамойил Гонконгда барқарорлик ва ривожланишни таъминлаш учун зарур, шунингдек, давлатнинг фундаментал манфаатлари ва Хитой халқининг интилишларига хизмат қилади. Шу сабабли аниқ-тиниқ айтишим мумкин: Хитой ҳукумати ‘бир мамлакат — икки тизим’ сиёсатига қатъий амал қилади ва у Гонконгда тўлиқ қўлланишини кафолатлайди», — деди Си Цзиньпин Гонконгнинг янги раҳбари Кэрри Ламнинг инаугурация маросимида чиқиши чоғида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гонконг маъмуриятини илк бор аёл киши — 60 ёшли Керри Лам бошқариши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)