Мухолифатдаги «Ягона Озарбайжон халқ фронти»дан сайланган депутат Қудрат Ҳасанқулиев хушомадни қонунчилик даражасида тақиқлашни таклиф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
У 30 июнь, жума куни Миллий мажлисда (парламент) «Депутатлар этикаси қоидалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида шундай ташаббус билан чиқди.
«Муҳокамалар чоғида Қудрат Ҳасанқулиев депутатларга хушомадни тақиқлашни таклиф этиб, Ўзбекистонда шундай йўл тутилганини маълум қилди. У мансабдор шахслар учун ҳам шундай тақиқни жорий этишга чақирди», — дейилади «Vesti.az» хабарида.
Агентликка кўра, парламент спикери Ўктой Асадов бу таклифга нисбатан «Бизга хушомаднинг даражаларини кўрсатинг, кейин бу масалани кўриб чиқамиз», дея муносабат билдирган.
Изоҳ (0)