Афғонистон шарқида юк машинаси йўл четига қўйилган минада портлаб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.
Ҳодиса 30 июнь, жума куни Нангархар вилоятида рўй берди. Маҳаллий расмийлар бунинг учун жавобгарликни ИШИД зиммасига юклади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)