Берлиндаги Рождество ярмаркасида ўтган йил декабрида теракт амалга оширган тунислик Анис Амрийнинг жасади ватанига қайтарилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жасад террорчи Италия полицияси томонидан отиб ўлдирилган Миландан юборилди. Бу ердаги ўликхонада жасад Тунисга жўнатиш билан боғлиқ масалалар ҳал этилгунга қадар узоқ вақт қолиб кетганди.
2016 йилнинг 19 декабрида юк машинасининг Берлиннинг Брайтшайдплац майдонидаги Рождество ярмаркасига келган оломонга бостириб бориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жабрланди.
Машинадан Амрийнинг ҳужжатлари топилган ва қўл излари аниқланганди.
Изоҳ (0)