АҚШ президенти Дональд Трамп MSNBC телеканалининг Мorning Joe дастури бошловчилари —яқинда оламдан ўтган таниқли сиёсатшунос Збигнев Бзежинскининг қизи Мика ва ҳамкасби Жо Скарборони ошкора ҳақорат қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
«Рейтинги паст бўлган Мorning Joe шоусида (уни бошқа кўрмайман) мен ҳақимда ёмон фикр билдиришаётганини эшитдим. Ақлий қобилияти паст бўлган телба Мика (унинг юзи торттирилганидан кейин буткул қонталаш эди) ва савдойи Жо Янги йилдан аввал қаторасига уч маротаба олдимга, Мар-а-Лагога келган ва қабул қилишимни сўраганди қилганди. Уларга рад жавобини берганман!», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Телебошловчилар Трампнинг Флоридадаги қароргоҳига инаугурациясига бир ой қолган сайланган президентдан интевю олиш учун келганди.
MSNBC телекомпанияси Twitter’даги расмий саҳифасида Трампнинг ҳақоратларини қоралади.
«Бугун Америка учун ўта қайғули кун. Унинг президенти ўз ишини бажариш ўрнига вақтини ҳақорат, алдов ва шахсий майда хуружларга сарфламоқда», — дейилади телекомпания баёнотида.
Изоҳ (0)