АҚШда 29 июнь, пайшанба куни президент Дональд Трампнинг иммиграция бўйича фармони кучга кирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
6 мамлакат — Эрон, Ливия, Сурия, Сомали, Судан ва Яман фуқаролари учун АҚШга киришга 90 кунлик тақиқ амал қила бошлади. Бироқ улар АҚШда яқин қариндошлари, бизнеси, визаси ёки фуқаролиги бўлган, шунингдек, мамлакатда ўқиган ёки ўқиётганларга тегишли эмас.
Шунингдек, қочоқларни қабул қилишга 120 кунлик тақиқ ҳам кучга кирди.
АҚШ Олий суди иммиграция бўйича фармоннинг иккинчи, бирмунча «юмшоқроқ» кўринишига рухсат бергани билдирилмоқда. Биринчиси каби ушбу ҳужжат ҳам президент фармойишини ноқонуний деб топган бир неча суд томонидан тўхтатиб қўйилган эди.
Изоҳ (0)