Олимлар йога билан шуғулланишнинг ўзига яраша салбий томонлари бор эканлигини аниқлади. Аниқланишича, қадимги ҳинд амалиёти суяк ва мушак оғриқларига ва ҳатто каттагина жароҳатларга ҳам олиб келиши мумкин. Йога бағишланган тадқиқот натижалари Journal of Bodywork and Movement Therapies журналида чоп этилди, деб хабар беради «Наука».
Йога нафақат шарқ мамлакатларида, балки ғарбда ҳам машҳур. Кўп ҳолларда йога билан шуғулланиш таянч скелетлари — ҳаракатланиш тизими бузилган инсонларга муқобил терапия сифатида тавсия қилинади. Австралиянинг Сидней университети тадқиқотчилари кузатишлар ва тажрибалар натижасида йога мижозлар учун ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкин деган хулосага келди.
Улар йога билан шуғулланган беморларда оғриқ билан боғлиқ ҳолатлар йилига 10 фоиздан ортиқ қайд этилаётганини аниқлади. Шунингдек, аниқланишича у билан шуғулланиш таянч-ҳаракат аппаратида мавжуд муаммоларни кучайтириб юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун олимлар шифокорларнинг бу турдаги кўрсатмаларига диққатлироқ бўлишни маслаҳат бермоқда.
Изоҳ (0)