Petya.A товламачи вируси Беларусдаги айрим йирик компанияларнинг компьютер тизимларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Европа, АҚШ, Осиёга ҳужум қилаётган янги вирус излари Беларусь компьютер тармоқларида аниқланди. ‘К’ бошқармасида айтилишича, милицияга бир қанча йирик Беларусь компаниялари мурожаат қилган», — дейилади вазирлик хабарномасида.
Ҳужум ҳақидаги илк хабарлар Украинага тааллуқли эди. Кейинроқ Украина вакиллари мазкур ҳужумда Россия томонини айблаган эди. Кейинроқ вирус Литвагача етиб борди.
Изоҳ (0)