• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистонда ҳар йили 27 июнь куни нишонланадиган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларига табри йўллади. Табрик матни ЎзА томонидан эълон қилинди, унинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

    Фото: «President.uz»

    Фото: «President.uz»
    Қадрли дўстлар!

    Аввало, сиз, азизларни – юртимиздаги барча журналистлар, газета ва журналлар, теле-радиоканаллар, нашриёт ва матбаа корхоналари фидойиларини, муҳтарам фахрийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, сизларга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим, эзгу тилакларимни изҳор этишга рухсат бергайсиз.

    Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.

    Ҳурматли юртдошлар!

    Бутун мамлакатимиз қатори Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳам мустақиллик йилларида катта ривожланиш йўлини босиб ўтганини барчамиз яхши биламиз ва бундай ютуқлар билан ҳақли равишда фахрланамиз.

    Ҳозирги кунда республикамизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, холос.

    Эътиборга молик жиҳати шундаки, оммавий ахборот воситаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Буни юртимиздаги барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди. Яқин кунларда иш бошлайдиган, кечаю кундуз узлуксиз фаолият олиб борадиган «Ўзбекистон – 24» телеканали миллий ахборот маконида ўз муносиб ўрнини ва ўз томошабинларини топади, деб ишонамиз.

    Бу ҳақда сўз юритганда, энг тезкор ахборот воситаси – Интернет ҳаётимизга тобора чуқур кириб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Ҳозирги вақтда глобал тармоқда Уз доменли веб-сайтлар, ахборот порталлари сони 400 дан ошиб кетгани, уларнинг аксарияти хорижий тилларда фаолият кўрсатаётгани, ушбу йўналишда янги ижодий авлод — Интернет журналистлари шаклланиб бораётгани эътиборга сазовордир.

    Албатта, бундай натижаларга эришишда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келаётгани ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. Ана шундай эътибор туфайли ўтган даврда журналистларимиз учун фаолият майдонини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида кўп ишлар қилинди. Жумладан, матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган, демократик талаб ва стандартларга тўла жавоб берадиган 10 га яқин қонун ҳужжати қабул қилиниб, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

    Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий матбуот маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди каби ташкилотлар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Кейинги пайтда уларнинг қаторига Халқаро пресс-клуб ҳам қўшилди.

    Сиз, азизларга яхши маълум, бугунги кунда мамлакатимизда китоб маҳсулотларини нашр қилиш ва тарқатиш тизими самарадорлигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига катта аҳамият берилмоқда. Бундай муҳим вазифани амалга ошириш учун юртимизда 118 та нашриёт, 1 минг 760 та матбаа корхонаси, минглаб ижодий ва техник ходимлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йили 7 тилда 60 миллион нусхадан ортиқ китоб чоп этилмоқда.

    Албатта, бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Лекин ана шу миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, шу асосда оммавий ахборот воситаларининг ҳақиқий тўртинчи ҳокимият бўлиб майдонга чиқишига эришиш, миллий медиа майдонимизда фикрлар ва қарашлар ранг-баранглигини таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз яхши тушунамиз.

    Бу борада 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида энг муҳим устувор йўналишлар белгилаб берилгани сизларга яхши маълум, албатта.

    Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари билан яшаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бугунги кунда ҳар бир оммавий ахборот воситаси чинакам мулоқот майдончасига, эркин фикр минбарига айланган тақдирдагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз.

    Айниқса, ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, жойларда ташкил этилган Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топгани йўқ.

    Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Ҳаёт барчамиздан дадил ҳаракатларни, фаол ташаббусларни, ҳамма соҳада ҳаққоний ва одил муносабатни талаб этмоқда. Кўпни кўрган, сабр-тоқатли, меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз амалга оширилаётган ана шундай муҳим ўзгаришларнинг натижасини кутмоқда.

    Эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб ҳисоблайман.

    Албатта, барчамиз яхши тушунамиз, бунинг учун оммавий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профессионал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак гражданлик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади. Бундай мақсадга эришиш учун оммавий ахборот воситаларига қонунчилик нуқтаи назаридан, моддий-техник, ўқув-услубий таъминот нуқтаи назаридан янада кенг имкониятлар яратиб беришимиз керак.

    Замонавий миллий журналистика мактабини яратиш кўп жиҳатдан, аввало, юксак маънавий-интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, бугунги кун талабларига жавоб берадиган малакали кадрларни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқдир. Бу муҳим вазифани амалга ошириш учун биз аввало тегишли олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг савияси ва малакасини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат ташкилотлари ва фуқаролик институтлари, экспертлар ҳамжамияти, хорижий ва халқаро ижодий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз зарур.

    Бугун Ўзбекистон барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Олдимизда турган, бир-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал этишда, юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг ўз кучига, эртанги кунга бўлган ишончини ошириш, ҳаётимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, бир сўз билан айтганда, халқ манфаатининг чинакам ҳимоячиси бўлишда оммавий ахборот воситалари бундан буён ҳам фаол ҳаракат олиб борадилар, деб ишонаман.

    Мен сиз, муҳтарам матбуот аҳлининг ҳаётимизни янада эркин, обод ва фаровон этиш учун доимо фидойилик кўрсатиб яшашингизни яхши биламан ва сизларни шу йўлда ўзимнинг энг яқин ҳамкорларим ва ёрдамчиларим деб ҳисоблайман. Сизларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатингиз ўз муносиб баҳосини топиши, янада самарали бўлиши учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятларини албатта сафарбар этамиз.

    Азиз ва муҳтарам дўстлар!

    Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда омад ва ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

    Доимо соғ-омон бўлинг, азизлар!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    27.06.2017, 19:32   Изоҳ (0)   12292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон». Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

    27.06.2017, 19:22

    ОТМларга қабул жараёнида талаб қилинадиган тиббий маълумотнома бўйича тарқалган хабарлар ёлғон

    27.06.2017, 18:37

    Яшнободда «уста» уй эгасини ўмариб кетди

    27.06.2017, 18:25

    ХПК раҳбари: Мирзиёев, Путин ва Трампга олдингиларга нисбатан оғирроқ

    27.06.2017, 18:00

    Тошкентда Венгрия элчихонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

    27.06.2017, 17:48

    Сўровнома: Мажбурий обунага тўқнаш келганмисиз?

    27.06.2017, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    Кино | 1 июл, 19:10

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.