НАТО мутахассислари Украинага охирги киберҳужумдан ҳимояланишга ёрдам беради. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг 29 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТО мудофаа вазирлари учрашуви арафасида берган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз бу йўналишда Украина билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Биз киберхавфсизлик бўйича траст фонди ташкил этдик, НАТО мутахассислари эса Украинага кўмак бермоқда», — деди у.
Бундан ташқари, Столтенберг киберҳужумлар натижасида Вашингтон келишувининг 5-моддаси кучга кириши ва шунда НАТО альянснинг ҳар қандай аъзосига уюштирилган ҳужумга нисбатан жамоавий ҳарбий жавоб бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Бутун Европада авж олаётган ҳужум ҳақидаги илк хабарлар Украинага тааллуқли эди. Кейинроқ Украина вакиллари мазкур ҳужумда Россия томонини айблаган эди. Кейинроқ вирус Литвага ва Беларусга етиб борди.
Изоҳ (0)