Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларига 2017—2018-ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилинаётган айни кунларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда қабул ҳужжатлари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Хабарларга кўра, қабул вақтида талаб қилинадиган 086 шаклидаги тиббий маълумотнома фақат ўқишга кирган абитуриентлардан талаб қилинади ва ўқишга кирган абитуриент имтиҳон жавоблари чиқиб, ўқишга кирганлиги аниқ бўлганидан сўнг беш кун ичида мазкур маълумотномани олий таълим муассасасига топшириши керак.
Бу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида «Дарё» Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг ахборот хизмати билан боғланди.
Вазирликнинг ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, қабул ҳужжатлари юзасидан ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Тиббий маълумотнома ҳақида тарқалган хабарлар эса — ёлғон хабарлар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларининг бакалавр йўналишига ҳужжатлар қабули 15 июнда бошланди ва 15 июлгача давом этади.
Изоҳ (0)