• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ХПК раҳбари: Мирзиёев, Путин ва Трампга олдингиларга нисбатан оғирроқ

    Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида Қозоғистонда бўлиб ўтган Евроосиё медиафорум якунлари ва бугунги кундаги сиёсат олами етакчилари ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев

    Фото: Facebook / Шерзод Қудратхўжаев
    Яқинда Қозоғистонда бўлиб ўтган Евроосиё халқаро медиафорумида иштирок этиб қайтдим. Кўп жараёнларни кўрдим, кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қилдим. Кўп ўйлар, фикрлар келди.

    Дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар хусусида катта мамлакатнинг собиқ президенти, Европа иттифоқининг биринчи рақамли амалдорлари, йирик мега корпорациялар вакиллари маърузалари кўп мавзулар учун янги илҳомлар берди.

    Тушундимки, бугун давлат қанчалик катта бўлмасин тор миллий чегаралар ичига беркиниши дунёдан ортда қолиш демакдир. Бугун эса дунё ХХ асрдаги дунё эмас.

    Баъзилар билан суҳбатлашганда айтишади Черчилль, Рузвелтлар ўтиб кетди, Маргарет Тетчер, Фидель Кастролар каби буюк сиёсатчилар ҳам йўқ. Оламшумул қарорлар ҳам йўқ.

    Мен бу фикрга қўшилмайман. ХХ аср билан бугунги шиддатни умуман таққослаш мумкин эмас. У пайтлар олам бошқача тамойил ва қоидалар билан яшаган. Давлат раҳбари учун бир суткада 12 соат кун бўлган. Қолган 12 соат тун бўлган.

    Бугун эса суткада 24 соат кун. Мамлакат аҳли сокин уйқуга кетганда, дунёнинг бошқа қитъаси ухламайди. Биз эрталаб турганимизда биз учун сокин ўтган бу тунда анча воқеа, жараёнлар, ўзгаришлар рўй берган бўлади. Энди уйғониб уларни нафақат қувиб етиб олиш, балки ўзиб ҳам кетиш керак.

    Дунёда кечаётган сиёсий, иқтисодий буҳронлар оқимида чўкиб кетмаслик учун ҳар дақиқада таҳдид солаётган глобал ўзгаришларни олдиндан кўра олишлик учун ҳозир олдингидан кўпроқ ишлаш керак. Керак бўлса, бедор бўлиш зарур.

    Илгари қарорларни қабул қилиш осонроқ бўлган. Бугун Мирзиеёв, Путин, Трампга олдингиларга нисбатан оғирроқ. Чунки чегара билмас глобаллашув авжида, Интернет феномени ҳам мавжуд. Курраи замин аҳолиси саккиз миллиардга қараб кетяпти. Урушлар ва таҳдидлар ортмоқда. Оддий сув ёки бир парча ер учун қонли курашлар авж олмоқда. Бу пайтда эса Лидер қарорни етти ўлчаб, тез қабул қилиши керак. Чунончи, демократия сўзи «шунчаки» демократия учун ҳам ишлатилмаяпти. У воқеъликка айланиб бўлди.

    Президентимиз Шавкат Мирзиеёв шахсига журналист эмас, балки оддий инсон сифатида назар солишга ҳаракат қилиб кўрдим.

    Куни кеча халқимиз муборак Ҳайит байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Кимдир қариндош уруғиникига, кимдир тобора чирой очиб бораётган шаҳримиз хиёбонларига, қизлар келин кўришга, эркаклар фотиҳага, кимдир эса ота-онасини кўриш учун туғилиб ўсган диёрига йўл олди.

    Кўпчилигимиз оиламиз даврасида чиройли дастурхон ёзиб, байрамни хурсандчилик билан кутиб олдик. Мени ҳайратлантирган ва қалб кўзимни янада равшанлаштирган бир воқеа Шавкат Мирзиёев Ҳайит куни ҳеч ким ўйламаган жойга борди. Руҳий касалликлар шифохонаси ва Катталар мурувват уйига боришга мардлик ҳар кимга ҳам эмас. Айниқса йилда бир кун бўладиган байрамда.

    Аслида бу дунёда ким соғлиги, ким заифлиги Аллоҳга маълум. Лекин айнан шу куни меҳрга мурувватга муҳтож, жамиятдан узилиб қолган одамлар ҳолидан хабар олиш тўғриси менинг ҳам, сизнинг ҳам хаёлимизга келмаган иш бўлди. Президент ҳам инсон, у ҳам йилда бир бўладиган байрамни қариндош уруғлар, яқинлар даврасида ўтказишга ҳаққи бор.

    Лекин йўқ. Бу кунни ҳақиқий муҳтожлар етимлар ҳолидан, тақдири билан шу ҳолга тушиб қолган одамларнинг иссиқ совуғидан хабар олиш Аллоҳ наздида буюк ишдир. Ногаҳон кўз олдингизга VIII—IX асрдаги Шарқнинг буюк халқпарвар халифаси Хорун ар-Рашиднинг хайрли ишлари гавдаланади.

    Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раҳбари

    27.06.2017, 18:00   Изоҳ (0)   31283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Венгрия элчихонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

    27.06.2017, 17:48

    Сўровнома: Мажбурий обунага тўқнаш келганмисиз?

    27.06.2017, 17:25

    Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда

    27.06.2017, 17:13

    «Мажбурий обуна йўқ!» деб айтган «Халқ сўзи» муҳаррирининг даъвосига дарҳол қарши далиллар келтирилди (видео)

    27.06.2017, 17:01

    Россияга кетмоқчи бўлган мигрантлар Тошкентда пулли тест топширади

    27.06.2017, 16:44

    Самарқанд вилоятида 4 ёшли боланинг қўлини қисиб қолган гўшт майдалагич ФВВ ходимлари ёрдамида олиб ташланди

    27.06.2017, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.