АҚШ Марказий разведка бюроси директори Майк Помпео 2016 йилги президент сайловига Россиянинг аралашуви махсус хизматлар учун кутилмаган ҳолат эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Ўн йиллар мобайнида руслар АҚШ демократиясига путур етказишга уринаётганини кўриб келмоқдамиз», — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг бундай хатти-ҳаракатлари АҚШнинг тегишлича жавоб беришига сабаб бўлиши лозим.
Шунингдек, Помпео президенти Дональд Трамп ҳар куни камида 35 дақиқа вақтини махсус хизматлар ҳисоботлари билан ишлашга сарфлашини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)