АҚШ конгрессменлари мамлакатнинг ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқишини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда, Politico нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, ушбу муҳокама ташаббускори стратегик кучлари бўйича қўмита раиси Майк Рожерс бўлган. У АҚШдан ташқари ушбу шартноманинг ягона иштирокчиси бўлмиш Россия келишувга амал қилмаслигини сабаб қилиб кўрсатган.
Шу билан бирга, Пентагон, Давлат департаменти ва Миллий хавфсизлик кенгаши бу ғояга шубҳа билан қарамоқда. АҚШ маъмуриятининг фикрича, бундай қадам кенг миқёсли қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин.
Россия Думаси мудофаа қўмитаси раиси Юрий Швиткин ҳам ўз изоҳида АҚШ маъмуриятини қўллаб-қувватлади.
«Россия қуролланиш пойгасининг тарафдори эмас, аммо АҚШнинг келишувдан чиқиш бунга сабаб бўлиши мумкин», — деди у.
Келишув 1989 йили Михаил Горбачёв ва Рональд Рейган томонидан имзоланган.
Изоҳ (0)