Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида истиқомат қилувчи аёл ўз хонадонида фоҳишахона ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайти хабар берди.
«22 июнь куни тахминан соат 19:00 ларда ўтказилган ‘Орият’ тадбири давомида Исматуллаева Венера Рафиковна Бектемир тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 20000 сўм пул эвазига фуқаро ‘С’ ва ‘Г’ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)