Чехия президенти Милош Земан мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши учун референдум ўтказилишини ёқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Чехия евро ҳудудига қўшилишга салкам 10 йилдан бери тайёргарлик кўради. Биз Маастрихт шартномаси талабларини бажаряпмиз. Бироқ ментал тўсиқ мавжуд: чехларнинг атиги 30 фоизи евро ҳудудига қўшилишга тайёр», — таъкидлади Земан.
Давлат раҳбарига кўра, Евроиттифоқ таркибидан чиқиш масаласини мамлакат фуқаролари ҳал этиши лозим. Унинг ўзи эса бундай референдумда тузилмадан чиқишга қарши овоз берган бўларди.
Изоҳ (0)