Евроиттифоқ кенгаши қисқа муддатли Шенген визалари форматини белгиловчи 1995 йилги регламентга ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«20 йилдан буён амалдаги виза стикери қалбакилаштириш ва қаллоблик билан боғлиқ воқеалар туфайли таҳдид остида қолди», — дейилади шу муносабат билан тарқатилган хабарномада.
Ҳужжатда айтилишича, янги регламент июль ойининг бошида Евроиттифоқ Кенгаши ва Европарламент томонидан имзоланиб, Евроиттифоқнинг расмий журналида чоп этилади.
Изоҳ (0)