Сурияда ИШИД жангариларига қарши ракета зарбалари экстремистлар Эрон хавфсизлигига нисбатан ҳаракатларни амалга оширган тақдирда давом эттирилади. Бу ҳақда Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси етакчиларига таяниб, AP маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Генерал Рамазон Шарифга кўра, агар ИШИД жангарилари Эрон хавфсизлигига путур етказадиган аниқ ҳаракатларни амалга оширса, сўзсиз, катта кўлам ва янги куч билан ракеталар учирилади», — дейилади агентлик хабарида.
Юқори мартабали Эрон ҳарбийси 18 июнь, якшанба куни Сурия шарқидаги базаларга 700 километргача масофага етиб боришга қодир 6 та ракета йўлланганини маълум қилди. Генерал уларнинг учирилишини «муваффақиятли, бироқ чекланган» деб айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)