New World Wealth тадқиқот компанияси эълон қилган Wealth Migration Report маърузасига кўра, БААнинг Дубай шаҳри мультимиллионерлар сони бўйича Париж, Лос-Анжелес ва Сиднейдан ўзиб кетмоқда, деб ёзади UAE Inside.
Тадқиқот натижалари кўрсатишича, амирликда иккинчи уй-жойга эга бўлган ўта бадавлат кишилар сони 2015 йилга нисбатан 2 фоизга ўсган ва 8600 кишини ташкил қилган. Дубайда доимий яшайдиган мультимиллионерлар сони эса 2400 кишига тенг.
Ушбу маълумотлар шаҳарнинг дунёнинг турли бурчакларидаги энг бой кишилар иккинчи яшаш жойи сифатида танлайдиган дунёнинг ўнта нуқтасидан бирига айланиши учун имкон яратди.
Изоҳ (0)