Лондон шимолида одамлар устига бостириб борган юк машинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилди, текширувлардан сўнг у ҳибсга олинади. У руҳшунос кўригидан ўтиши керак бўлади. Бу ҳақда The Guardian нашри полиция баёнотига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Metropolitan Police — Лондон полиция хизматининг сайтида чоп этилган хабарда қўлга олинган шахс руҳшунос кўригидан ўтиши ҳақида сўз бормайди. Хабарда содир бўлган воқеа юзасидан полициянинг террорчиликка қарши бўлинмаси (CTC) шуғулланаётгани таъкидланган.
Юк машинаси 18 июндан 19 июнга ўтар кечаси Лондоннинг шимолий қисмидаги Seven Sisters кўчасида жойлашган масжиддан чиқаётган одамлар устига бостириб борган. Полиция бир кишининг ҳалок бўлгани ва ўнлаб одамлар жароҳат олгани ҳақида маълум қилди. Юк машинаси ҳайдовчисини фуқароларнинг ўзи воқеа жойида қўлга олган. Полиция унинг ёши 48 да эканлигидан бошқа хабар бермади.
Изоҳ (0)