Сурия армияси Ракка шаҳри яқинида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан уриб туширилган Су-22 самолёти учувчисини аниқлаб, уни қутқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
18 июнь куни АҚШнинг F-18А қирувчиси Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари транспортини «ҳаво-ҳаво» ракетаси билан уриб туширди. Воқеа ар-Расафе аҳоли яшаш жойи яқинида рўй берди.
Учувчи террорчилар назорати остидаги ҳудудга катапульта ёрдамида тушгани боис унинг тақдири номаълум бўлиб қолаётган эди.
Эндиликда у суриялик ҳарбийлар томонидан қутқариб олингани маълум бўлди.
Изоҳ (0)