• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхона постида ичи тўла мева бўлган фуралар 2 кундан бери чиқарилмаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Сирдарё, Яллама ва Нажимов чегара божхона постларининг Ўзбекистон билан чегарадош томонида тирбандликлар мавжудлиги юзасидан хабарлар тарқалганди. Божхона қўмитаси ҳолатга изоҳ берди. 

    Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиёти ва ташқи савдо айланмаси тобора кенгайиб, чегара-ўтказиш пунктлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати ҳам кескин ортиб бормоқда. Шу билан бирга, чегара божхона постларининг ўтказиш имкониятини ошириш ҳамда фуқаролар, тадбиркор ва юк ташувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 

    Бугунги кунда Сирдарё чегара божхона постида ходимлар кун-у тун хизмат олиб бормоқда ва божхона пости орқали 1 кунда ўрта ҳисобда 350–400 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланмоқда. Сирдарё чегара божхона пости орқали Қозоғистонга чиқиш йўналишида ҳаракатланган юк автотранспорт воситалари таҳлил қилинганда, 17 май куни жами 82 тонна гилос мевалари юкланган 4 та юк автотранспорт воситалари, 18 май куни соат 15:00 гача жами 45 тонна гилос меваси ортилган 2 та ва 21 тонна ўрик меваси ортилган 1 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатлангани маълум бўлди. 

    Шунингдек, вилоятга яқин ҳудудлардан ортилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1 суткага қолмасдан чегарадан чиқиб кетмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Янгийўл ТИФ божхона пости томонидан 17 май куни соат 20:31 да расмийлаштирилган 22,6 тонна гилос маҳсулоти юкланган юк автотранспорт воситаси 18 май куни соат 14:10 да Сирдарё чегара божхона пости орқали расмийлаштирилган ҳолда Қозоғистон давлатига чиқиб кетган.

    Бундан ташқари, 18 май куни соат 16:00 ҳолатига Сирдарё чегара божхона постида Қозоғистонга чиқиш йўналишида жами 113 та экспортга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган юк автотранспорт воситалари, шундан 3 та ўрик ва 2 та гилос мевалари ортилган юк автотранспорт воситалари навбатда турибди.

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги Яллама чегара божхона пости орқали 1 кунда ўрта ҳисобда 900–1000 та, Нажимов чегара божхона пости орқали 300–400 та юк автотранспорт воситаси ҳаракатланмоқда.

    18 май куни соат 16:00 ҳолатига Яллама чегара божхона постида Қозоғистонга чиқиш йўналишида 12 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, Нажимов чегара божхона постида 30 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юкланган автотранспорт воситалари экспортга расмийлаштирилиб, чиқиш учун навбатда турибди.

    Божхона қўмитаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чегара божхона постларида навбатсиз расмийлаштириш йўлга қўйилган.

    “Шунингдек, чегарадаги муаммолар ва тирбандликларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Божхона қўмитаси томонидан Telegram’да махсус гуруҳ очилганини маълум қиламиз ҳамда ушбу гуруҳда онлайн равишда қайси постда қанча автотранспорт воситалари навбатда тургани юзасидан маълумотлар бериб борилади. Сизлардан ушбу маълумотларга асосан иш кўришни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда.

    18.05.2024, 21:56   Изоҳ (0)   17134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

    18.04.2024, 10:16

    “Ғишткўприк” чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан маълумот берилди

    24.04.2024, 13:15

    Тошкент вилоятида 2 млн рублни божхонадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    13.05.2024, 11:38

    Tesla’даги илк ўзбекистонлик оила: хорижда ўқиб, гигант компанияда карьера қилиш сирлари

    18.05.2024, 20:38

    Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 

    18.05.2024, 20:25

    Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 

    18.05.2024, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.