Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида мобил операторлар фаолиятининг янги қоидалари эълон қилинди, деб хабар берди «Коммерсантъ.uz».
Унга кўра 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб уяли алоқа операторлари мобил алоқа тарифларини миллий валютада ўрнатади ва ҳисоб-китобларни ҳам миллий валютада амалга оширади.
Тўловларни амалга оширишда, алоқа хизматлари ва ўрнатилган тарифлар юзасидан ҳисоб-китобларни хорижий валютадан фойдаланган ҳолда амалга ошириш фақатгина муайян қонунлар доирасида мумкин бўлади.
Ҳужжатнинг муҳокамаси жорий йилнинг 1 июлига қадар давом этади.
Изоҳ (0)