Париждаги Елисей майдонида автомобиль полиция автобусига урилди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Елисей саройи яқинида рўй берди.
Айни пайтда ҳудуд ўраб олинган. Воқеа жойида полициячилар ва ёнғин хизмат ишламоқда. Атрофдаги метро бекатлари ёпилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қасддан уюштирилган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.