Лондонда автофургон ёрдамида одамларга ҳужум уюштирган қуролли шахс бунга қадар махсус хизматларга маълум эмас эди. Бу ҳақда Буюк Британия хавфсизлик масалалари вазири Бен Уоллес баёнот берди, деб хабар қилди «Интерфакс».
«Бу одам расмийларга радикал экстремизмга оид масалалар бўйича маълум эмас эди», — деди вазир Sky News телеканалига берган интервьюсида.
Уоллеснинг сўзларига қараганда, ҳужум ҳукуматнинг айби бўлмай, террор хавфи ошиб кетганини кўрсатади.
«Жамият ва ҳукумат олдида муҳим вазифа турибди. Биз ҳамкорликда уларни ҳал қилишимиз лозим», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)