Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан кейинги ҳафтада Душанбега бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги ҳукумат иқтисодий блоки делегацияси ташриф буюради. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Таркибига расмий ҳокимиятнинг 17 вакили ҳамда бизнес давраларининг 40 нафар йирик намояндаси кирадиган делегация 20 июнь куни Тожикистон пойтахтига етиб келиши кутилмоқда. Ташрифдан кўзланган мақсад — икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш.
Икки кун давомида томонлар ҳамкорлик истиқболлари борасида музокаралар олиб боради.
Мазкур музокараларда Тожикистон делегациясига бош вазир ўринбосари Давлатали Саид бошчилик қилади.
21 июнь куни Душанбеда бизнес-форум ўтказилади.
Изоҳ (0)