Учтепада туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро 90 миллион сўм эвазига ўн кун ичида Malibu автомобили харид қилиб беришни ваъда қилиб, 28 ёшли аёлдан аввалдан 44 миллион сўм олди. Бу ҳақда, Шайхонтоҳур туман ИИБ маълумотларига таяниб, UzNews хабар бермоқда.
Фирибгар 2017 йил 7 май куни олинган пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.
Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)