Давлат тест маркази сайтида олий таълим муассасаларига 2017 йилги қабул маълумотлари акс этган жадвал пайдо бўлди.
Унда ҳар бир ОТМ учун ажратилган квоталар, шу кунгача ҳужжат топширган абитуриентлар сони ва ҳар битта ўрин учун нечта абитуриент тўғри келиши кўрсатилган. ОТМларнинг факультетлари бўйича ҳам худди шундай маълумотларни кўриш мумкин.
Айни пайтга қадар энг кўп ҳужжат Андижон давлат университетига топширилган, бу ерда қабул комиссиясига 419 абитуриент ўз ҳужжатини топширган. Ўзбекистон миллий университети, Миллий рақс ва хореография олий мактаби, Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг Урганч филиали, Термиз давлат университети, Фарғона политехника институти ва бошқа ОТМларга эса ҳали бирорта ҳужжат топширилмаган.
Изоҳ (0)