Фойдаланувчилардан бири «Islom.uz» сайтига бир неча саволлар билан мурожаат қилди.
Саволлар қуйидагилардан иборат:
Садақаи фитрни рўза вақтида, арафа кунида берса ҳам бўладими ёки ҳайит намозидан олдин бериши шартми?
Уни беришда қандай ният қилиш керак?
Ишчи ходим яхши ишлагани туфайли ойлигига маошининг маълум бир фоизи устама ҳақи сифатида қўшиб берилса, буни олиш ҳалолми?
Сайт мутасаддилари ушбу саволларга шундай жавоб берди:
Ихтиёрли. Фитрни бериш умрнинг охиригача соқит бўлмайди;
«Садақаи фитр» деб;
Бу устама эмас, рағбатлантирувчи ҳадя дейилади. Олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)