Ле-Буржедаги авиасалонда Airbus компанияси A380plus моделини намойиш этди. Ушбу прототип қанотининг янги дизайни билан машҳур, деб хабар беради Meduza.
Янги конструкция ёқилғи сарфини 4 фоизга қисқартириш имконини беради.
Aviation International News порталида маълум қилинишича, янги қанот A380 босиб ўтадиган масофани 555 километрга оширади ёки A380plus бортига кўпроқ йўловчи қабул қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, A380plus камроқ техник хизмат кўрсатишни талаб қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)