Полиция автомобили Қоҳира яқинида йўл четига қўйилган бомбада портлаб кетиши оқибатида зобит ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Миср ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳодиса 18 июнь, якшанба куни тонгда нуфузли Маъдий даҳасида рўй берди. Бу ерда асосан дипломатлар ва хорижликлар истиқомат қилади.
Мазкур портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олмади.
Изоҳ (0)