Домодедово аэропортидан Москва марказигача бўлган йўл учун такси ҳайдовчисига 50 минг рубль тўлаган чилилик журналистга пули қайтариб берилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Журналист Гаспар Сайез Миранда аэропортдан Москва марказидаги «Краун Плаза» меҳмонхонасигача бўлган қатнов учун таксига 50 минг рубль (900 доллар атрофида) тўлади. Шундан кейингига алдов қурбони бўлган тушуниб етди ва полицияга мурожаат этди.
Полиция Москва вилояти фуқароси бўлган «Мерседес» ҳайдовчисини қўлга олди. Унга нисбатан «Тўлов олиш чоғида фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Такси ҳайдовчиси журналистга пулни қайтарди ва кечирим сўради.
Изоҳ (0)