АҚШ Малайзиянинг Boeing самолёти Украинада ҳалокатга учрашига Донбасс кўнгиллилари айбдор эканлигини инкор этувчи маълумотларни ҳеч қачон ошкор этмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Суҳбат давомида Стоун Путиндан «Украинада 2014 йилги давлат тўнтаришидан кейинги вазиятни диққат билан кузатиб бораётган АҚШ разведкаси Boeing ҳалокати ҳақида маълумот эга бўлиши мумкинми?» деб сўради.
«Шундай эканлигига ишончим комил. Бироқ, афсуски, шерикларимиздан олинган маълумотларда бунинг далиллари йўқ. Буни тушунса ҳам бўлади, чунки уларнинг Украина бўйича нуқтаи назарини яхши биламиз», — деди Россия президенти.
Изоҳ (0)