Ироқ чегара қўшинлари ҳарбийлари Сурия билан чегарадаги Ал-Волид ўтиш жойини, шунингдек, ҳудуддаги чегара чизиғининг бир қисмини ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ироқ қўшинларининг чегара қисмини озод қилиш бўйича операцияси уч йўналишда олиб борилган. Хабар беришларича, Сурияда мазкур ўтиш жойи Ат-Танф деб аталади.
Аввалроқ Сурия қўшинлари Ат-Танф туманига кириб келиб, Ироқ билан чегара ҳудудидини ИШИД жангариларидан озод қилгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)