Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида Афғонистон ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган авиазарбалар оқибатида камида 20 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Авиазарбалар пайшанба куни оқшомда «Толибон» радикал ҳаракатининг Маржа тумани яқинидаги марраларига берилган.
Khaama Press агентлигининг маҳаллий маъмуриятга асосланиб хабар беришича, жангари гуруҳларга қарши курашни кучайтириш мақсадида Маржа туманига қўшимча кучлар юборилади.
Изоҳ (0)