АҚШ маъмуриятининг этика масалалари бўйича бюроси президент Дональд Трампнинг 2016 йил учун молиявий декларациясини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
98 варақдан иборат ҳужжатда, жумладан, Трамп Вашингтондаги ўтган йил сентябрида ишга туширилган меҳмонхонасидан 19,7 миллион, Флорида штатидаги «Мар-а-Лаго» курортидан 37,2 миллион, Нью-Жерси штатидаги гольф-клубидан 19,8 миллион доллар даромад олгани кўрсатилган.
Шунингдек, Трамп китоблари учун 7 миллион доллар қалам ҳақи, АҚШ киноактёрлар гильдиясидан эса 84 минг доллар пенсия олган.
Декларацияда Трампнинг жами 565 та турли компания ва ташкилотдан олган 288 миллион доллар миқдоридаги даромади келтирилган. Бюро АҚШ етакчиси уларни инаугурациясидан бир кун аввал тарк этганини билдирган.
АҚШ президенти 2016 йил январидан жорий йил баҳоригача 1,4 миллиард доллар актив ва 598 миллион доллар умумий даромадни декларация қилган. Унинг қарз мажбуриятлари тахминан 315 миллион долларни ташкил этди.
Хусусан, Трамп Deutsche Bank’га 130 миллион доллар ва Ladder Capital Finance инвестиция фондига ҳам шунча миқдорда маблағ тўлаб бериши лозим.
Изоҳ (0)