Шарқий Африкадаги Жибути давлати қўшни Эритреяни баҳсли ҳудудларни оккупация қилишда айблади. Тегишли баёнотни 16 июнь куни Жибути ташқи ишлар вазири Маҳмуд Али Юсуф берди, деб хабар қилади «РБК».
Юсуфнинг сўзларига қараганда, бу Қатар 12–13 июнь кунлари минтақадан тинчликпарвар кучларини олиб чиқиб кетганидан сўнг рўй берди. Ўша пайтнинг ўзида мазкур ҳудудларда Эритрея ҳарбийлари жойлаштирилган эди.
«Ҳозир улар Думайра тоғи ва оролини назорат қилмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг бузилишидир», — деди вазир ва Жибути АҚШ ҳамда Африка иттифоқига арз қилганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)