АҚШ мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари томонидан ИШИД гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Пентагон баёнотини Reuters агентлиги тарқатди. Унд айтилишича, АҚШ ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқловчи бирор далилни учратмаган.
16 июнь куни Россиянинг авиаҳужумлари давомида ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Худди шу каби хабар 11 июнь куни ҳам матбуот юзини кўрган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)