Канаданинг Суррей шаҳри полициячилари Twitter’да барчани қўрқитаётган тимсоҳ шина эканлиги ҳақида пост ёзиб қолдирди, деб ёзади Afisha Daily .
Йўл магистрали ёқасидаги ариқлардан биридаги тимсоҳ ҳақидаги бир қатор мурожаатлардан сўнг полиция мазкур суратли хабарни жойлаштирган.
«Ўтган дам олиш кунлари яна бир гувоҳ қўнғироқ қилиб, 17-шоссе ва 104-авеню оралиғидаги ариқда тимсоҳ борлиги ҳақида маълум қилди. У тимсоҳга ўхшайди, лекин аслида юк машинасининг шинаси», — дея таъкидлайди полиция.
Ўз навбатида, капрал Скотти Шуман барча қўрққан кишиларни Канадада тимсоҳлар йўқлигига ишонтирди.
«Юз фоиз ишонч билан айтишим мумкинки, бу аллақандай қисмлар. Ўтган сафар текширганимда тимсоҳ ва аллигаторлар Британия Колумбиясидан топилмаган», — дея таъкидлайди у.
Тимсоҳлар Марказий ва Жанубий Америка, Африка, Австралия, Ҳиндистон, Покистон, Малайзия ва Борнеода тарқалган.
Изоҳ (0)