Бирлашган Араб амирликларида банк мижозини тунаган ота-бола қамоққа олинди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Гумонланувчилар ҳодисадан 24 соат ўтиб, ҳибсга олинди. Улар банк бўлимида нақд пул олаётган кишини кузатиб, уни тунашнинг антиқа усулини топди.
Ота эркакка яқинлашди ва ундан амирликлар пули қандай бўлишини кўрсатишни сўради. Ишонувчан эркак 70 минг дирҳам (19 минг доллар) бўлган бир пачка пулни яхшироқ кўриб олиши учун номаълум шахсга узатди.
Талончи пуларни бир муддат кўздан кечирган бўлиб, сўнг қайтариб берди ва ғойиб бўлди. Мижоз уларни қайта ҳисоблаганида орасидан 24 минг дирҳам (6,5 минг доллар) кам чиқди.
Полиция жиноятчи отани Шаржада қўлга олди. Унинг ўғлининг вазифаси талончилик учун танланган жабрдийдаларни кузатиш ва банк қўриқчиларини чалғитишдан иборат бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)