«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион дастурида Ўзбекисон Президенти раислигида 12 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ҳақида маълумот берилди.
Видеоселекторда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев «иқтисодиётдаги ҳақиқий аҳволни яширмасдан, очиқ айтишнинг вақти келгани»ни алоҳида таъкидлаб ўтди. Айни вақтда, Президент оддий одамларнинг ташвиши билан қизиқмаётган раҳбарларни танқид остига олди.
Айнан мана шу видеоселектор йиғилишида Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон дунёнинг энг тез ўсаётган иқтисодиётлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)